Ёш сиёсатшунослар ХДПни танлади

 

Бу йил юртимизда муҳим сиёсий воқеа, яъни жорий йилнинг октябрь ойида Президент сайлови бўлиб ўтади. Ушбу жараёнда аҳолининг барча қатлами, хусусан, ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан бир қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 15 июнь куни партиянинг фаоллар залида Тошкент давлат шарқшунослик университетининг бир гуруҳ фаол талаба-ёшларлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот доирасида ёшларнинг ташаббуслари ва интилишларидан келиб чиқиб партия аъзолигига қабул қилинди. Талаба ёшлар партиянинг дастурларини амалга ошириш, партия номзодининг дастурида ёшлар сиёсатига оид назарда тутилиши мумкин бўлган таклиф ва мулоҳазалар билан ўртоқлашдилар.

Ёш сафдошларимизга Халқ демократик партиясининг аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

 

А.Мамаджонов,

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш