Янги купюралар ҳисоб-китобда қулайлик яратади

 

14 июнь, душанба кунидан бошлаб Ўзбекистонда 2 минг ва 20 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди. Банкнотлар мавзуси «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

2 000 сўмлик банкнотнинг олд тарафига Бухоро арки ва Буюк ипак йўлининг рамзи сифатида туя тасвирлари туширилган. Орқа тарафида Пойкенд археология ёдгорлиги тасвирланган. 20 000 сўмлик банкнотнинг олд тарафида Қорақалпоғистондаги Қўйқирилган қалъа, орқа тарафида Жонбос қалъа археологик ёдгорликлари акс этган.

Янги купюралар чиқарилишига ижтимоий тармоқлар, телеграм каналларида аҳоли орасида турли фикрлар айтилмоқда. Янги пул бирликларининг муомалага чиқарилиши инфляциянинг кучайишига олиб келади, қабилидаги қарашлар ҳам йўқ эмас.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси мазкур купюраларнинг чиқарилиши ҳисоб-китобларда қулайлик яратади, ишни осонлаштиради, деб ҳисоблайди. Аҳолининг пул массасига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтиради, аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни оширади, муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштиради.

 

Шерзод Раҳмонов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш