Қонунчилик палатаси депутатлари “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг шароитини ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Мамажонова, Мавжуда Ҳасанова, Ўрол Ўрозбоевлар Фориш туманида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг турмуш шароити, бу борада тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ўргандилар.

Депутатлар ўрганиш жараёнида уйма-уй юриб, “Темир дафтар”га киритилган оилаларга моддий ёрдам, тиббий хизмат, оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш, томорқадан фойдаланиш аҳволи, “Темир дафтар”дан чиқариш тартибига риоя қилиниши каби масалаларни кўриб чиқдилар.

Ўрганиш натижаси бўйича “Темир дафтар”га киритилган оилаларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларнинг аниқ рўйхати сектор штаблари аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари иштирокида уйма-уй юриш орқали шакллантирилганлиги ҳамда улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани маълум қилинди.

 

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш