“Муҳтожларга мурувватли бўлайлик!”

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Зомин туманидаги “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида “Муҳтожларга мурувватли бўлайлик!” акцияси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, вилоят, Зомин туман кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилоят раҳбари ва ҳаваскорлар ашула ва рақс ансамбли ҳамда муассасада яшаётган хотин-қизлар, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбир “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйларида тарбияланаётган аёлларга эътибор қаратиш, уларнинг яшаши ва сифатли тиббий хизмат олишлари учун яратилган шароитларни ўрганиш, мавжуд муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман кенгаши масъуллари, вилоят Кенгаши депутатлари дастлаб муассасада яратилган шароитлар, жумладан, мутахассис шифокорлар билан таъминланганлиги, бино ва хоналар таъмирланганлиги, иссиқлик энергияси тизими, кўрсатилаётган коммунал хизматлар, маиший техникаларнинг ҳолатини ўргандилар.

Тадбир доирасида шоир, ёзувчи ва санъаткорлар иштирокида шеърхонлик ва концерт дастури ташкил этилди ҳамда партиянинг Жиззах вилоят кенгаши томонидан интернат уйи тарбияланувчиларига шахсий гигиена воситалари тақдим этилди.

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш