Оққўрғон тумани Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли ҳудудда жойлашган «Жайхун агро файз» фермер хўжалиги далаларида ўзгача байрамона кайфият ҳукм сурди. Дала четидаги сайхонлик супуриб сидирилган сувлар сепилган. 200 одамга мўлжаллаб стол-стуллар қўйилган. Дошқозонда ёқимли ҳид таратиб ўзбекона тўй оши дамланмоқда. Маҳалла оқсоқоли Элмурод Турдибоев бошчилигидаги фаоллар дастурхон тузаш, таёргарлик кўриш билан банд. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган «Ижтимоий химоя ва фаровонлик учун курашамиз» номли тарғибот акцияси доирасидаги тадбирнинг навбатдагиси пахта даласида, айнан, меҳнаткашлар ҳузурида файзли ва тўкин дастурхон атрофида давом этди.
Тадбирга биринчилардан булиб туман хокими Фарҳод Омонов ва вилоят партия кенгаши раиси Сайёра Файзиева етиб келди. Бир гуруҳ онахонлар ва отахонлар билан суҳбат қизиди. Мавзу ҳам айнан шу бугунги кунда жамиятимизда руй бераётган катта ўзгаришлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли катламининг муаммолари ва унинг ечимида партиянинг иштироки, айниқса, депутатларнинг ўрни тўғрисида қизгин муҳокамалар бўлди. Нуронийларнинг кўпчилиги депутатлар томонидан олиб борилаётган ишларида катта ижобий томонга силжиш кузатилаетганини таькидлашди. Самимий суҳбат тадбирнинг очилишига уланиб кетди.
Туман ҳокими Фарҳод Омонов тадбирдан мамнун экани билдирди. Тумандаги асосий муаммо ижтимоий ҳимоя масаласи билан билан боғлиқ эканини қайд этди. Мазкур масала партия сайловолди дастурининг асосини ташкил этиши унинг нуфузини кўтариши, ташаббус ва ғояларни амалётга тадбиқ этишда партия аьзолари, депутатлардан янада фаоллик ва ўзаро ҳамкорлик талаб этилишини таъкидлади.
Вилоят партия кенгаши раиси Сайёра Файзиева вилоят миқёсида олиб борилаётган ишларнинг самараси, режалаштирилаётган тадбирлар ва муаммоли масалаларнинг ечими тўғрисида гапирди. Партия фахрийларидан Қайнар Саидов, Мурод Шарипов ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ ечимини кутаётган масасалалар ьхусусида сўз юритди.
Туман маданият уйи ҳамда туман мусиқа мактабларининг вокал чолғу ансамбллари томонидан ижро этилган шух куй қўшиқлар даврага ўзгача завқ бағишлади. Илғор теримчиларнинг меҳнатини муносиб баҳолаб туман хокимлиги ва вилоят партия кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Куй-қўшиқлар шўҳ рақсларга уланди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.