Учқўрғонда "Ёшларга кўмак" лойиҳаси байрамона тарзда ўтказилди

 

Ёшларнинг келажаги учун қайғуриш, уларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари, истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқаришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шунинг билан бирга, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга қайта ўқитиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бу борада Халқ демократик партияси томонидан ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шундай лойиҳалардан бири — "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида Наманган вилоятидаги Учқўрғон саноат технологиялари техникумида ЎзХДП Учқўрғон туман кенгаши ташаббуси билан тадбир ўтказилди. Ўзгача дастур асосида бўлиб ўтган тадбир доирасида ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси”га  "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар таклиф этилди. Корхона-ташкилотлар вакиллари ва номзодлар ўртасида ўтказилган суҳбатлардан сўнг бир неча нафар ёшлар иш билан таъминланадиган бўлди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров иштирокида "Депутат ва ёшлар" мавзусида учрашув ўтказилди. Депутат ёшларга Халқ демократик партияси, унинг парламентдаги фракцияси фаолияти ҳақида гапириб берди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Тадбир доирасида туман "Мономаркази", Олимпия ва миллий спорт турлари буйича давлат ихтисослаштирилган мактаби фаолияти билан танишилди. Ёш спортчилар ўртасида мусобақалар ташкил этилиб, ғолиб ўқувчилар ва уларни тарбиялаётган мураббийлар ЎзХДП Наманган вилоят Кенгашининг ташкурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида “Шаҳрихончек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи "Темир дафтари"га киритилган Ҳусанбой Йўлдашев, Муроджон Мамажонов ҳамда "Ёшлар дафтари" рўйхатида турган Умидахон Тулановаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида туманнинг 12-сонли мусиқа мактабида таълим олаётган истеъдод эгалари томонидан ижро этилган ашула ва рақслар олқишлар билан кутиб олинди.

 

ЎзХДП Учқўрғон туман кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш