... Урушнинг даҳшатларида йўқотилган болалик, турли-туман аянчли тақдирлар, етим болаларнинг қисмати. Буларнинг ҳаммаси бир сўз билан айтганда аламли. Шундай лаҳзаларда ўз-ўзидан тинч, осойишта юртда яшаётганингга шукроналик келтирасан инсон. Мамлакатимизнинг қай бир гўшасига борманг, тинчликдан дарак бераётган болаларнинг кулгуси, тинчлик-хотиржамлик, аҳолининг яхши яшаши учун яратилаётган имкониятлар, барча имкониятларга эга кўп қаватли биноларнинг бунёд этилаётгани, буларнинг барчаси сиз ва бизнинг фарвон яшашимиз йўлида амалга оширилаётган ишлар эмасми аслида?
Атрофга теранроқ назар солсангиз, қўшни давлатлар ўртасидаги низолар, келишмовчиликлар баъзан чегара ортидаги учинчи қўлнинг аралашиши натижасида аланга олаётган урушларнинг гувоҳи бўласиз. Бу пайтда бугун ва келажак изсиз йўқ бўлади.
Тасаввур қилинг. Келажакда бахтингиз қай даражада бўлишини орзу қилаяпсиз ва бу учун ҳар бир дақиқада баъзан ўзингиз билан, баъзан сизга қарши чиқаётганлар билан мақсадингиз учун курашасиз. Аммо қаердандир бир хабар келади. “Уруш бошланди”. Бу хабарни эшитиб, ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Тахминимча, сиз бугун ёки келажак ҳақида эмас, аксинча айни дақиқалар ҳақида ўйлайсиз. Яшаб қолиш ҳақида ўйлайсиз. Оилали бўлсангиз, фарзандларингиз ҳақида ўйлайсиз.
Шу ўринда яна бир савол пайдо бўлади. Ушбу мулоҳазалардан кейин нима ҳақида ўйлаяпсиз? Фикримча, тинчлик ва ўз орзуларингиз, келажакда сиз томондан эгалланиши кутилаётган чўққилар. Ҳа. Нима учун шу ҳақида ўйлаётганлигингизнинг сирини айтайми? Юртимизда тинчлик ҳукмрон бўлганлиги учун. Тинчлик бўлганлиги учун кенг кўнглингизга, ўз орзуларингиз оламига сайр қилаяпсиз. Кулаяпсиз. Мана шу тинчликнинг нашидаси аслида.
Эҳтимол ушбу бир неча сатрлик мақоламизга кўз югуртириб, мухбир қизимиз айтди қўйдида дерсиз. Ёки бир навбат келибдида дерсиз.
Аслида мен сизни бир оз мушоҳадага чорлашни истадим. Ҳар бир яхши кунимиз тинчлик билан боғлиқлиги ҳақида сиз билан суҳбатлашишни истадим.
Сўзим сўнггида шуни айтмоқчиманки, тинчлик бу сизга ва бизга берилган энг олий неъматлардан бири. Шундай экан тинчликнинг қадрига етайлик.
Маърифат МАВЛАНОВА