“Ёшлар дафтари”даги хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

 

Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган, тикувчилик қилиш истагини билдирган 20 нафар хотин-қизларга замонавий русумдаги тикув машиналари топширилди.

Шу муносабат билан туман марказидаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Муроджон Ачилов, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлари Дилбар Ниязметова, Фарҳод Қурбанов, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши котибияти мудири Шокир Худаяров ва мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ёшлар берилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Амалга оширилаётган ушбу йўналишдаги ишлардан мақсад банд бўлмаган фуқароларни доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш, халқимизни рози қилиш эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билдириб, бу каби хайрли ишга бош-қош бўлаётган инсонларга миннатдорчилик билдиришди.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш