Мамлакатимизда ёшларни таълим-тарбия олишлари, истеъдод ва қобилиятларини намоён этишлари, яратилган шароитлардан унумли фойдаланишлари учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Бундан унумли фойдаланган йигит-қизларимиз қувонарли натижаларга эришмоқда. Улар орасида Халқ демокарик партияси фаоллари борлиги албатта, бизни мамнун этади.
Шундай умидли ёшларимиздан бири Бухоро муҳандислик-технология институти таянч докторанти, ЎзХДП Бухоро вилояти кенгаши фаоли Бахтиёр Муродов олий таълим муассасалари талабалари ва тадқиқотчилари ўртасида ўтказилган “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” республика танловининг институт, вилоят ҳамда вилоятлараро босқичларида ўз лойиҳаси билан иштирок этиб 1, 2 ва 3-босқичларида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Кўп минг сонли партиямиз аъзолари номидан сафдошимиз Бахтиёр Муродовни ушбу муваффақияти билан муборакбод этиб, илм-фан чўққиларини забт этишдек машаққатли ва шарафли ишларида зафарлар тилаймиз.