Партия ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Farovon” хусусий тиббиёт клиникаси билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрининг “Оқариқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оналар ва болалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир доирасида 40 нафардан ортиқ хотин-қизлар тор мутахассисликдаги шифокорлар томонидан тиббий текширувдан ўтказилди. Кўрикда сурункали касалликлар аниқланган 13 нафар аёлга ушбу клиникада даволанишлари учун бепул йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, шифокорлар шахсий гигиена қоидаларига амал қилишнинг аҳамияти, юқумли касалликлардан ҳимояланиш йўллари хусусида хотин-қизларга тушунчалар берди.

Эътиборга молик жиҳати, партия вилоят Кенгаши “Farovon” хусусий клиникаси билан ҳамкорликда вилоятдаги 19 та туман ва шаҳарда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун бепул тиббий кўрик ўтказиш борасида келишувга эришган.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши Ахборот хизмати

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш