Муаммо депутат ёрдами билан ҳал этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайланган Сайёра Имомова Беруний туманидаги “Олтинсой” овул фуқаролар йиғинида яшовчи сайловчилари билан учрашиб, ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммоларни ўрган эди.

Депутат билан бўлиб ўтган учрашувда аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган бир қанча масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Жумладан, бир гуруҳ фуқаролар аукцион орқали олинган ер майдонлари ҳудудидан юқори кучланишли электр тармоғи ўтганлиги, шу боисдан бу ерга иморат қура олмасликларини билдириб, якка тартибда иморат қуришлари учун бошқа ҳудуддан ер ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраган эдилар.

Депутат Сайёра Имомова фуқароларнинг ушбу масаладаги илтимослари юзасидан мутасадди идораларга мурожаат қилиб, қисқа вақт ичида сайловчиларининг муммоси ижобий ҳал этишга эришди.

 

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш