Депутатлар сайловчиларга ҳисобот берди

 

Депутат – халқ вакили сайловчилари олдида ҳар доим масъулиятни ҳис этиши, ўзига ишонч билдирган фуқаролар манфаати йўлида бор имкониятларни ишга солиши керак. Бу билан нафақат, сайловчиларнинг манфаатларини ифодалаган, балки жойларда ислоҳотлар бекаму кўст амалга оширилишига ҳам муносиб ҳисса қўшган бўлади.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Зиёда Кетибаева ва Урганч туман Кенгаши депутати Феруза Каримова Урганч туманида ўзлари сайланган ҳудуд сайловчилари билан учрашиб, жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширган ишлари хусусида ҳисобот бердилар.

Бевосита мулоқот тарзида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатларга мурожаат қилдилар. Шунингдек, мулоқот давомида аҳолидан 20 дан ортиқ мурожаатлар тушди. Депутатлар томонидан уларнинг 10 га яқини жойида ҳал этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

← Рўйхатга қайтиш