Зарбдорда “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят ҳамда Зарбдор туман кенгаши томонидан аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Унда партия масъул ходимлари ва фаоллари, депутатлар, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқаролар ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбир аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун ташкил этилган тиббий кўрик билан бошланиб, 80 га яқин фуқаролар гинеколог, кардиолог, жарроҳ, стоматолог ва бошқа тор доирадаги мутахассис-шифокорлар томонидан текширувдан ўтказилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши, Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш туман бўлими, Зарбдор туман кенгаши депутатлари иштирокида Зарбдор туманидаги “Оқбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Эгамберди Умирзоқовга ногиронлик аравачаси топширилди.

Чекка ҳудудларда аҳолини иш билан таъминлаш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Шу боисдан тадбир давомида бў иш ўринлари ярмаркаси ташкил этиш ҳам кўзда тутилганди. Ярмаркада Зарбдор туманида фаолият кўрсатаётган 12 та ташкилот бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 8 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

“Аёлларга кўмак” лойиҳаси вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш