Партия лойиҳалари халқимиз манфаатига хизмат қилмоқда

 

Тошкент вилояти Зангиота туманида Халқ демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши томонидан “Ёшларга кўмак” ҳамда “Аёлларга кўмак” лойиҳалари доирасида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партиянинг вилоят, туман кенгашлари, тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари, партия фаоллари, тижорат банклар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида “Универсал банк”, “Халқ банки”, “Инфинбанк”, “Туронбанк” тижорат банклари, “Моспекар”, “Монжей Тоис”, “Гитойс”, “Регионал геология” ҳамда “Назарбек Пушкин” корхоналари, Халқ таълими бўлими мутасаддилари бўш иш ўринлари билан қатнашди. Иш берувчилар билан айниқса, Зангиота агротехнология техникуми битирувчилари ўртасида манфаатли мулоқотлар ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида жами бўлиб ишга жойлашишга талабгор 80 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этди ва ўзларига муносиб иш топган фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Қувонарлиси, лойиҳа доирасида ЎзХДПдан туман Кенгаши депутати Миркамол Жўраевнинг саъй-ҳаракати билан зангиоталик ёшлардан 41 нафарига 0,25 сотихдан ер майдони ажратилгани маълум қилинди.

Тадбир давомида ХДП Тошкент вилояти Кенгаши сектори мудири Малоҳат Ергашева, Зангиота тумани кенгаши раиси Моҳира Акрамова ҳамда партия депутатлари ва фаоллари тумандаги Муҳаммад Мусо Хоразмий маҳалласида истиқомад қилувчи фуқаро, 1-гуруҳ ногирони Муҳаббат Адашеванинг ҳолидан хабар олдилар. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаронинг депутат Азиза Ғиёсова ва ҳомийлар кўмагида даволаниш муолажаларини олган эди. Маълум бўлишича, бугунги кунда беморнинг аҳволи анча яхшиланиб, юришни бошлаган. Депутатимизнинг ёрдами билан унинг 21 ёшли ўғли Аброр Адашев ҳам иш билан таъминланди.

Ушбу маҳаллада яшовчи Ҳилола Муҳиддинова “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролардан бири эди. Депутат А.Ғиёсованинг кўмаги билан унга банк кредити ҳисобидан тикув машиналари олиб берилган ва ҳозирда шу йўл билан оилавий тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган. Партиямиз аъзоси Ҳилола Муҳиддинованинг цехида ҳозирги кунда келин либослари тикиляпти. Доимий даромад манбаига эга бўлган фуқаро шу сабабли “Аёллар дафтари” дан чиқарилди.

Муҳаммад Мусо Хоразмий маҳалласида истиқомад қилувчи Насиба Юсупова, Дурдона Каримжоновага ҳам тикув машиналарии олишда амалий ёрдам кўрсатилган ҳамда улар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганликлари сабабли ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар рўйхатидан чиқарилган.

Партиямиз томонидан ўтказилаётган тадбирлар амалий натижаларга бой бўлаётгани, фуқароларнинг турмуш тарзини ўзгартираётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу эса халқимизнинг ЎзХДПга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. Электорат манфаатини ифодалашни фаолиятининг бош мақсади деб билган Халқ демократик партияси томонидан бу каби лойиҳалар вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларида ўтказилмоқда.

 

ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш