Педагоглар ХДПни танламоқда

 

Сиёсий партиялар ўз тарафдорларининг манфаатларини ҳимоя қилиб, доимий равишда аъзолари сафини кенгайтириб бориши муҳим ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ва туманларида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, пойтахтимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида Халқ демократик партиясининг бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

Партия аъзолигини қабул қилинганлар томонидан бошланғич партия ташкилоти раиси этиб жамоада катта обрўй ва тажрибага эга бўлган Н.Исмаилов тайинланди.

Йиғилишда, шунингдек, жорий йилдаги сайловлар борасида партия илгари сурадиган президентликка номзоднинг дастури учун таклифлар олинди.

Тадбирда партиямиз сафига қабул қилинган ходимларга аъзолик билетлари, эсдалик совғалар, туманлардаги раҳбар кадрларнинг яқинда бўлиб ўтган тренингда намунали иштирок этганларига сертификатлар топширилди.

 

Муборак Маҳмудова,

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши бўлим бошлиғи

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш