44 хонадон муаммоси ҳал этилибди

 

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Бахтиёр Шамсутдинов учрашувларда аҳоли вакилларидан тушган мурожаатлар асосида муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилмоқда.

Тумандаги «Шофайзи» маҳалласидаги 44 хонадон канализация тизимига уланмаган экан. Шаҳарнинг марказида жойлашган ушбу кўча аҳолиси турли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган.

Депутат ташаббуси билан ушбу муаммо ўрганилиб, тегишли тартибда канализация ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш

ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш