Бухоро шаҳрида 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форумни диққат билан кузатдик. Бухоро форумида муҳокама қилинган масалалар барча давлатларнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишидаги муҳим омилдир. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш асосий мезон ҳисобланади.
Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликнинг ривожланиши ҳам ушбу мақсадларга эришишда ёрдам берадиган муҳим восита сифатида эътироф этилган. Мазкур воситалар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида мукаммал бошланғич нуқталар бўлиб, бунда халқаро ҳамкорликка катта эҳтиёж сезилади.
Бугунги кунда бутун дунё давлатлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ ҳолатидадир. Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ҳам мамлакатлар, уларнинг қўшнилари ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги ҳамкорлик катта фойда келтириши мумкин. Хусусан, ўзаро яқин алоқалар янги капитал бозорларининг очилишига туртки бўлади. Бу, ўз навбатида, аҳолининг ижтимоий ривожланиш мақсадларига эришиш учун кўмаклашадиган дастурларни молиялаштиришга муҳим бўлган капитални тақдим этади. Шунингдек, мамлакат фуқароларига капитал бозорларига кириш ҳуқуқини бериши мумкин.
Халқаро тадбирнинг қадимий Бухоро шаҳрида ўтишида ҳам чуқур рамзий маъно бор. Ушбу шаҳар дунёга таълим, фан, дин ва инсонпарварлик тафаккурининг ривожланишида муҳим ўрин ва аҳамиятга эга бўлган кўплаб маърифатпарварларни улғайтирган. Форум доирасида долзарб масалалар - одамларнинг ҳаётини қандай енгиллаштириш, инсонга муносиб яшаш шароитларини яратиш ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди. Камбағалликка қарши курашиш, гендер тенгликни таъминлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва миграция даражасини пасайтириш каби мавзулардаги муҳокамалар жуда самарали бўлди. Бу мавзулар Ўзбекистон ХДП ҳам таниш, унинг дастурий ғоя ва мақсадлари билан ҳамоҳанг. Шунинг учун биз қашшоқликни йўқ қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳам фаол иштирок этамиз.
Боз устига, Форум тажрибани умумлаштириш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини белгилаш учун ажойиб имконият яратди.
Шерзод Раҳмонов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси.