“Ёшлар партия эътиборида”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастурида ёшлар билан ишлаш, уларнинг қобилият ва истеъдодларини юзага чиқариш, муаммоларини ҳал этиш чораларини кўришни муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб олган. Партиянинг Жиззах вилоят кенгаши томонидан Мирзачўл туманидаги 30-июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Келажак пойдеворлари” шиори остида “Ёшлар партия эътиборида” мавзусидаги тадбир ҳам ёш истеъдод эгаларини кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда партиянинг вилоят, туман кенгашлари масъуллари, депутатлари, ёшлар парламенти аъзолари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, тумандаги уюшмаган ёшлар ҳамда Ўзбек-қозоқ маданият маркази ходимлари иштирок этди.

Кечада сўзга чиққанлар ёшлар мамлакат тараққиётининг ҳал қилувчи кучи эканлиги, ёш авлоднинг пухта билим олиши, танлаган соҳаларининг етук мутахассислари бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани, ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг ажралмас қисмига айлангани таъкидланди.

Тадбир давомида Халқ демократик партияси сафига қўшилган 26 нафар ёшларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. Энг фаол ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбек-қозоқ маданият маркази ҳаваскорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага байрамона кайфият бахш этди.

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш