“Бозатов”даги камчиликлар тўғриланмоқда

 

Мўйноқ тумани «Бозатов» овул фуқаролар йиғини ҳудудида бир гуруҳ аҳоли вакиллари сувсизлик муаммоси бўйича норозилик билдиришгани ҳақида хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Бугунги кунда Мўйноқ туман ҳокимлиги ва қатор мутасадди ташкилотлар иштирокида зарур техникалар жалб қилиниб қазиш ва тозалаш ишлари олиб борилиб зарур чоралар кўрилмоқда. Натижада «Бозатов» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тик-озек каналига сув келиб бошлади.

Биз ушбу ҳолатни ўз назоратимиз остига олдик. Айни пайтда аҳолини ташвишга солаётган камчиликларни бартраф этиш юзасидан Мўйноқ тумани ижро ҳокимиятига “Бозатов” ОФЙ да бажарилган ишлар ҳисоботи юзасидан Депутатлик сўрови юборилди. Маҳаллий ижро ҳокимиятини масалага жиддий ва масъулият билан ёндашишга, аҳоли муаммоларига лоқайд ва бепарво бўлмасликка чақирдик.

Халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзолари ушбу муаммонинг бартараф этилиши бўйича депутатлик назоратини олиб боради.


Кунсулув Насирова,

Халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгашидаги

Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш