“Меҳрибонлик уйлари” битирувчилари эътиборда бўлиши керак

 

 

Менга нима?”, “Сизга нима?” каби лоқайдлик ва бепарволикка чорловчи иборалар жамиятда маьнавий иллатларга замин яратмоқда. Жамиятда барча тенг ҳуқуқли ва адолатли муҳитда яшамоқлиги учун инсонларда шахсиятпарастлик эмас, халқпарварлик хислати нур ва зиё бўлмоғи даркор.

Истаймизми, йўқми, ўз тақдирига, оиласи тақдирига бефарқ ва енгил муносабатда бўладиганлар ҳам бисёр. Шундайларнинг айби ила жамиятимизда ота-онаси меҳридан бебаҳра болалар сони ошмоқда.

Давлатимиз ҳеч кимни, ҳеч қайси фуқаросини, шу жумладан, ёш авлодни ҳеч қачон эътиборсиз қолдирмаган.

Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали “Мурувват”, “Саховат” ва “Меҳрибонлик” уйларида истиқомат қилаётган ёлғиз кексалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронларнинг яшаш шароитини ўрганиш ошириш тарафдори эканлиги қайд этилган.

Меҳрибонлик уйлари” битирувчиларини биринчи навбатда, жамиятга тўлақонли мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида, уларни уй-жой билан таъминлаш масала кўп бора кўтарилади. Ижтимоий тармоқларда, атрофимизда бу каби қатламга нисбатан эътибор етарли эмаслиги юзасидан кўп мурожаатларга дуч келмоқдамиз. Шу йилнинг 23 июнида «Facebook» да авариявий ҳолатдаги уй тасвирланган видеоматериал чоп этилди. Видеороликдаги ёзувларга кўра, уй 3 ёшдан 16 ёшгача Қўқон шаҳар интернати тарбияланувчси бўлган қизга совға қилингани, уйнинг ҳолати талабга жавоб бермаслиги, болали аёл ишламаётгани учун таъмирдан чиқара олмаслиги айтилган.

Биз Фарғона вилоятининг Яйпан тумани, Шўрсув посёлкасида жойлашган уйдаги ҳолатни ўрганиб, ҳақиқатда камчиликлар борлигини аниқладик.

Ҳозирда Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари Фарғона вилояти ҳокимияти билан биргаликда қизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масаласини ўрганмоқда.

Меҳрибонлик уйлари” битирувчиларини уй-жой билан таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар кўриш маҳаллий ҳокимликларнинг вазифасидир. Уларга ажратилаётган уй-жойларнинг сифати ва уларнинг шарт-шароитларини яхшилаш масаласи ўша ҳудуд сектор раҳбарларига боғлиқ. “Меҳрибонлик уйлари” битирувчиси учун ажратилган хонадонда коммунал масалаларида муаммолар мавжуд бўлса, ушбу ташкилотлар эътибор муаммони тўғрилаш билан шуғулланиши лозим.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари доирасида яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринларидан “Меҳрибонлик уйлари” битирувчилари учун квоталар ажратиш, уларни сифатли уйлар билан таъминлаш масаласи Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Фарғона вилоятидаги маҳаллий депутатлик гуруҳлари назоратига олинади.

 

Шохрух ЎКТАМОВ,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Теглар

yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш