Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон ХДП Қўнғирот тумани кенгаши томонидан тумандаги “Темиржолшы” МФЙ ҳудудидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби майдончасида “Бирдамлик ва аҳилллик билан келажак қурамиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши раис ўринбосари Н.Ганиев, туман ҳокими ўринбосари Ж.Аметова, Қўнғирот туман партия кенгаши раиси Г.Балтабаева ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари А.Нуриллаев сайловнинг аҳамияти, партиямиз Сайловолди дастурида илгари сурилаётган ғоялар ҳақида атрофлича маълумот беришди.

Иштирокчилар орасида сайлов ҳақида ва партия фаолиятига оид саволлар берилди. Тўғри жавоб қайтарганлар партиянинг туман Кенгаши томонидан совғалар билан тақдирланди.

Туман маданият бўлими хонандаларининг чиқишлари иштирокчиларнинг кайфиятини янада кўтарди.


Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш