Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди

 

Янгиобод туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов ҳамда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида аҳолидан 30 дан ортиқ мурожаатлар тушган бўлса, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан эса тегишли ташкилот ва мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Тадбир доирасида бандлиги таъминланмаган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ва ёшларга уй-рўзғор жиҳозлари, техника ва асбоб-ускуналар, китоблар ҳамда имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

 

ЎзХДП Жиззах вилояти

Янгиобод туман кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш