Марказ тингловчилари билан учрашув

 

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шайхонтоҳур туман кенгаши жамоаси ва туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, пойтахтимизнинг “Кўкча” маҳалласи қошидаги қўшимча ихтисосликларга ўргатиш ўқув марказининг махсус курс тингловчилари билан учрашди.

Учрашув ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган қизиқарли савол-жавоб тариқасида ўтказилди. Ўзаро мулоқотда марказ тингловчиларининг Ёшлар кунига бўлган муносабати, ёшларга оид сиёсатдан қанчалик бохабарликлари, уларнинг қизиқиш ва интилишлари каби мавзуларда фикр алмашилди.

Шунингдек, суҳбатда миллий сайлов тизимидаги ўзгаришлар, Президент сайлови мавзуларида ҳам ёшлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида барча иштирокчиларига ЎзХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ўз навбатида ёшлар ажойиб ва қизиқарли учрашувни ташкил қилгани учун Халқ демократик партиясига миннатдорчилик билдирдилар.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар

Шайхонтоҳур туман кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш