“Бачқир” муаммолардан ҳоли ҳудудга айланади

 

Халқ демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Ёшларга кўмак”, “Аёлларга кўмак” лойиҳаларининг навбатдагиси Фарғона вилояти Бувайда туманининг энг чекка ва муаммоли ҳудудларидан бўлган “Бачқир” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Унда партия туман кенгаши масъул ходимлари ва фаоллари, депутатлар, Бандликка кўмаклашиш маркази, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқаролар ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбир аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун ташкил этилган тиббий кўрик билан бошланиб, 60 га яқин фуқаролар гинеколог, кардиолог, жарроҳ, стоматолог ва бошқа тор доирадаги мутахассис-шифокорлар томонидан текширувдан ўтказилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида бир қатор муассаса ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди. Иш берувчилар билан вақтинча иш ўрнига эга бўлмаган, уюшмаган ёшлар ўртасида манфаатли мулоқотлар ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида жами бўлиб ишга жойлашишга талабгор 50 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этди ва ўзларига муносиб иш топган фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Мутасаддилар томонидан туман ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадид жами 19744 нафар ёшларга такрорий экин экиш учун ўртача 20 сотихдан 4311 гектардан зиёд ер берилгани маълум қилинди.

Тадбир доирасида “Аёллар дафтари”ва “Ёшлар” дафтарига киритилган, кам таъминланган ҳамда имтиёзли кредитлар орқали тадбиркорлик фааолиятини йўлга қўйиб, ўзини-ўзи банд қилган оилаларга ташриф буюрилиб, уларнинг фаолияти билан танишилди. Шунингдек, тадбиркор аёллар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ва шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг саволларига мутахасислар томонидан жавоблар берилди.

 

ЎзХДП Бувайда туман кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш