Ҳужжатлар билан ишлашда амалий ёрдам берилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши масъул ходимлари партиянинг туман, шаҳарлар кенгашларида ҳужжатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан амалий ёрдам бериб келмоқда.

Жумладан, яқинда вилоят партия кенгаши мутахассислари томонидан Тошлоқ туман партия ташкилотида ҳам мазкур масала бўйича олиб борилаётган амалий ишлар таҳлил қилинди. Туман Кенгаши ҳисобида 38 та бошланғич партия ташкилоти бўлиб, уларда бугунги кунда жами 2401 нафар партия аъзолари фаолият кўрсатмоқда. Партия ташкилотида иш юритиш, ҳисоб-китобларни олиб бориш, ҳужжатлар билан ишлашда ахборот технологиялардан унумли фойдаланиш, статистика, молия ҳужжатлари янги таҳрирдаги қонунга мувофиқ Давлат тилида юритиш кераклиги, шунингдек, ходим бириктирилган ҳолда, 11 тадан иборат бўлган иш юритиш ҳужжатлари йиғма жилдларини тузиш ва уни шакллантириш ҳамда партия ташкилотида кириш ва чиқиш ҳужжатлари учун алоҳида журнал юритилиши борасида керакли методик тавсиялар ва амалий ёрдамлар беришди.

Партия ҳужжатлари билан ишлашда амалий ва методик ёрдам бериш ишлари вилоят туман ва шаҳар кенгашларида давом эттирилмоқда.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

← Рўйхатга қайтиш