Халқ демократик партияси томонидан ёшлар куни муносабати билан жойларда тадбирлар ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси сайловолди дастурида ёшлар билан ишлаш, уларнинг таълим олишлари, ўзларига муносиб иш жойларига эга бўлишлари, истеъдод ва қобилиятларини намоён этишлари, ривожлантиришлари учун барча шарт-шароитларни яратиш, муаммоларини қонун доирасида ижобий ҳал этиш каби мақсадларни ифодалаган. Ушбулардан келиб чиққан ҳолда ёшлар билан ишлаш, улар билан доимий алоқада бўлиш партия фаолиятининг ажралмас қисмига айланган. Бу борада бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан партия ташкилотлари томонидан барча вилоятларда “Келажак пойдеворлари” шиори остида “Ёшлар партия эътиборида” мавзусида бўлиб ўтди. Тадбирларда ёшлар иштирокида маънавий-маърифий кечалар, спорт мусобақалари ташкил этилди. Фаол ёшлар партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Суратларда Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Cурхондарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларда бўлиб ўтган тадбирлардан лавҳалар акс эттирилган.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш