Мурожаат ўз ечимини топди

Ўзбекистон ХДП Гулистон туман кенгашидаги Жамоатчилик қабулхонасига Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчаси, Ибрат МФЙда яшовчи фуқаро Мухтабар Умрқулова мурожаат қилди. У ўз мурожаатида фарзанди Бўлтакова Дилшода оғир операция бўлиб қолгани, икки ой комада ётгани ва ҳозирги кунда ўзига келган бўлса-да, оёқ-қўли ишламаётганлиги сабабли ногиронлар аравачаси билан таъминланишида ёрдам сўраган.

Партиямиз ташаббуси билан мазкур масала Сирдарё вилоят тиббий хизматлар агентлиги қошидаги Гулистон туман тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси мудири Б.Қудратов билан ҳал этилди. 2019 йилнинг 10 октябрь куни фуқаро Умрқулова Мухтабарнинг қизи Бўлтакова Дилшода ногиронлик аравачаси билан таъминланди.


М.Маматкаримова,

Ўзбекистон ХДП Гулистон туман кенгаши раиси.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш