ЎзХДП депутати аралашуви билан Сайёра имтиёзли кредит олиб, ўз ишини йўлга қўйди

Уйчи туманининг Умид маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сайёра Абилова шу йил июнь ойида ЎзХДПдан Наманган вилоят Кенгаши депутати Нафиса Мамасолиевага мурожаат қилиб, ўзининг бир неча йилдан буён турли пишириқлар тайёрлаш билан шуғулланаётганини, ҳозирда қизи ва жиянлари ёнидан кириб қолишгани, оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун кредит олишида ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

Депутат Н.Мамасолиева туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси Раънохон Назарова билан фикрлашиб, тегишли хужжатлар тайёрлашди. Масала “Халқ банки” туман бўлими бошқарувчиси Жаҳонгир Ғойиббоевга ҳавола этилди.

Мурожаат қилувчи Сайёра Абилова депутат аралашуви билан 30 000 000 сўм имтиёзли (8 фоизли) кредит олишга муваффақ бўлди. Айни вақтда С.Абилованинг оилавий корхонасида 6 киши мунтазам иш билан банд.


Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши Матбуот котиби.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш