Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш – депутатлар эътиборида

 

Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашидаги Ўзбекисғон ХДП гуруҳи ташаббуси билан “Норигонлиги бўлган шахсларни давлат томонидан кўллаб-кувватлаш тизимини тубдан такомоллаштириш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ижтимоий соҳалар ва ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Ф.Жўрабоев, Кўзи ожизлар жамияти раиси Г.Қаюмова, Ногиронлар жамияти раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Шу билан бирга, норигонлиги бўлган шахсларни доимий иш жойи билан таъминлаш ҳолати бўйича бандликка кўмаклашиш маркази директори М.Қодированинг ахбороти эшитилди.

Мавзунинг муҳимлиги инобатга олиниб, масалани халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш

ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими

Теглар

Сайлов-2019 Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш