Бўстонлиқлик депутат: “Аҳоли учун тоза ичимлик суви энг муҳим масаладир”

Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси А.Ускенбаев Айдарали МФЙ, Алғабас МФЙ, Аччиқсой МФЙ, Аширбек МФЙ , Қорабой МФЙ ҳудудларидаги 12 та қишлоқда тоза ичимлик суви таъминоти масаласи ўрганилди. Депутат ушбу муаммо бўйича Тошкент вилояти “Сувоқова” корхонасига ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборди. Бугунги кунда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан самарали ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Айдарали МФЙ ҳудудидаги янги ичимлик суви тизимлари барпо этилди. Лойиҳа қуввати 3.7 км. узунликдаги ичимлик суви, 1 комплект электр энергия қурилмаси, 1 дона сув иншооти қуриш ва 1 дона ичимлик суви қудуғи (скважина) қуришни ташкил этади. Бунинг учун 2301,3 млн сўм маблағ ажратилди. Бугунги кунда 3.5 км. масофага ичимлик суви тарморғи тортилди. 1 дона сув иншооти қурилди. 1 дона ичимлик суви қудуғи (скважина) фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Алғабас МФЙ ҳудудидаги янги ичимлик суви тизими қурилмоқда. 2.1 км. узунликдаги ичимлик суви, 1 комплект электр энергия қурилмалари, 1 дона сув иншооти қуриш ва 1 дона ичимлик суви қудуғи (скважина) барпо этиш белгиланган. Лойиҳани амалга ошириш учун 1534.4 млн сўмни сарфланди. Бугунги кунда қадар 2 км. ичимлик суви тарморғи тортилди, 1 дона сув иншооти, 3.06 км узумликдаги ЛЭП тармоғи, 1 дона ичимлик суви қудуғи (скважина) қурилди ва 1 дона насос агрегати ўрнатилди.

Аччиқсой МФЙ ҳудудида эса 2.5 км. узунликдаги ичимлик суви, 1 комплект электр энергия қурилмалари, 1 дона сув иншооти қуриш ва 1 дона ичимлик суви қудуғи (скважина) барпо этилди. Лойиҳа қиймати 2082 млн сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 1652.2 млн сўм маблағ Аширбек МФЙ ҳудудидаги 2.1 км. узунликдаги ичимлик суви, 1 комплект электр энергия қурилмаси, 1 дона сув иншооти қуриш ва 1 дона ичимлик суви қудуғи (скважина) барпо этиш учун сарфланди.

Қорабой МФЙда яшовчи аҳоли ҳам тоза ичимлик суви муаммосидан халос бўлди. 1.9 км. узунликдаги ичимлик суви, 1 комплект электр энергия қурилмалари, 1 дона сув иншооти қуриш ва 1 дона ичимлик суви қудуғи (скважина) қурилиб, фойдаланишга топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш