Муҳтожларга мурувватли бўлайлик

 

Юртимизда "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дастурлари доирасида кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилиши ортидан қишлоқ ва маҳаллаларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, янада чирой очиб бормоқда. Эътиборли томони, бу каби эзгу ишларга бош-қош бўлишда нафақат масъул давлат идоралари ёки ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотлар ва улар қаторида ўз юртини азиз деб билган, бундай хайрли ишларга ҳисса қўшишни истаган юртдошларимиз сафи кенгайиб бораётганлиги кишини қувонтиради.

Бундай инсонлар партиядошларимиз сафида кўпчиликни ташкил этади. Жумладан, Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари Б.Тошпўлатов Ж. Муродов яқинда Зомин тумани, Пишағар қишлоғида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган, 4 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси Эрксевар Қўшшаеванинг хонадонида бўлишиб, оиланинг яшаш шароити билан танишдилар. Улар яшаб турган уй-жой таъмирталаб аҳволга келиб қолгани сабабли, депутатларимиз бу ишни ўз зиммаларига олдилар. Зарур бўлган қурилиш ашёлари харид қилиниб, барча таъмирлаш харажатлари партиядошларимиз томонидан қопланди.

Эҳтиёжмандларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилиш партиядошларимиз фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Сафдошларимизга бу борадаги эзгу ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш