Хотин-қизлар саломатлиги доимий эътиборда

 

Аёлларимиз соғ-саломат бўлса, хонадонимизда хотиржамлик,  файз-барака бўлади. Шундай экан, хотин-қизлар саломатлигини асрашимиз, бу борада амалий ҳаракатларга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгадир.

Бу борада пойтахтимизнинг ЎзХДП Яшнобод туман кенгаши томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш” лойиҳаси асосида туманнинг “Жарқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамда 416-мактабгача таълим муассасасида хотин-қизлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тошкент стоматология институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясига қарашли 3-клиника билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳа доирасида 100 дан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширувда касаллик аниқланган хотин-қизларга муолажа олишлари учун йўлланмалар берилди.

Партия ташаббуси билан хотин-қизлар учун мўлжалалнган тиббий кўриклар пойтахтимизниг барча маҳаллаларида ташкил этилади.

 

А.Мамаджонов,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш