Хонободда уй, Қорасувда симёғоч муаммоси ҳал этилди

Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгаши депутати О.Ўринбоевга “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини Фароғат кўчаси 50-уй, 2-хонадонда рўйхатда турувчи, ёлғиз яшовчи Абдиева Гулчеҳра боқувчисини йўқотгани сабабли уй-жойга муҳтожлиги тўғрисида ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Депутат О.Ўринбоев шаҳар уй-жой, ер танлаш ва ажратиш комиссияси аъзолари билан маслаҳатлашиб, Хонобод шаҳар “Мустақиллик” МФЙ “Обод” кўчасида жойлашган 140-уйнинг 3-хонадон фуқаро Г.Абдиевага яшаб туриш учун ажратилишида кўмаклашди.
Қорасув шаҳар Имом Бухорий номли кўчада яшовчи фуқаролардан бир гуруҳи халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати О.Тожибоевга мурожаат қилиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган эски симёғочларни янгиларига алмаштиришда ёрдам сўраган. Депутатнинг Қорасув шаҳар ҳокимлиги, шаҳар электр таъминоти корхонаси раҳбарига мурожаатлари натижасида ушбу кўчага аввал 24 та, 8 октябрь куни 12 та янги симёғоч ўрнатилган.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши
Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш