“Мен ХДПни танладим”

 

Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши ўз сафларини янги фаол аъзолар билан тўлдириш борасида тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда. Бунда асосан ёшларни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш жоиз. Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уставига асосан, Қўнғирот туманида янги “Аветцена” бошланғич партия ташкил этилиб, унда 16 нафар фаол ёшлар партия сафига қабул қилинди.

Янги тузилган қуйи ташкилотга М.Ниязов раис этиб сайланди, унга партиянинг дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғиб килиши, ўз фаолияти доирасида партия тарафдорлари сонини кенгайтиришга интилиши, электоратнинг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари билан ҳамкорликда уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаб, ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни туман кенгашига тақдим қилиши тушунтирилди. Бугунги кунда партия сафига қабул қилинган ёшлар партия дастурий мақсадларини аҳоли орасида тарғиб қилишда фаол иштирок этмоқда.

Партиянинг Кегейли тумани кенгаши ҳам партия сафларини ҳаракатчан ва масъулиятли кадрлар билан тўлдириш ишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

— Ўзбекистон ХДП Кегейли туман кенгаши томонидан аҳоли орасида партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли муаммоларини ўрганиш, муаммоларини ижобий ҳал қилиш ишлари тизимли тарзда олиб борилиш натижасида туманда партия обрўси ошиб, бир қатор ташкилот раҳбарлари Халқ демократик партиясини танлаб партия сафига аъзоликка қабул қилинмоқда. Жумладан, туман Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими раҳбари, туман ҳокими ўринбосари А.Сейтимбетов, Кегейли тумани газ таъминоти бўлими раҳбари С.Низановлар ўз мурожаатлари асосида партия сафига қабул қилинди.

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш