Муборакдаги 30 та кўп қаватли уй таъмирга муҳтож

 

Муборак туманидаги бунёдкорлик ва ободончилик ишлари кўзни қувонтиради. Шу билан бирга, туманда ечимини кутаётган муаммолар ҳам оз эмас.

Муборак шаҳрининг “Кончилар”, “Тонг”, “Бобур” ҳамда “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бугунги кунда 124 та кўп қаватли уй-жой мавжуд бўлиб, шундан 30 таси таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

Ушбу масала туман Кенгашидаги партия гуруҳи ташаббуси билан туман Кенгаши саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссиясининг  қўшма йиғилишида муҳокама қилинди.

Йиғилишда камчиликлар чуқур таҳлил қилиниб, 30 та кўп қаватли уйнинг том, ертўла, фасад қисмларини, кириш йўлакларини мукаммал таъмирлаш ҳамда электр таъминотини яхшилаш ишларини 2020 йилги ҳудудий дастурга киритиш масаласи режалаштирилди. Шунингдек, янги замонавий типдаги локал қозонхона қуриш ишларини ҳам келгуси йил дастурига киритиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

А.Парпиева,

Ўзбекистон ХДП Муборак туман кенгаши раиси,

халқ депутатлари туман Кенгашидаги

партия гуруҳи раҳбари

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш