“Мен ХДПни танладим”

 

Ўзбекистон ХДП мақсад-вазифаларини кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, партия имижини ошириш ҳамда сайловолди тарғиботини ташкил этиш мақсадида партия сафига таниқли инсонлар, туманда ҳурмат-эътиборга эга бўлган фуқаролар ҳамда фаол ёшларни партия сафига жалб этиш асосий вазифаларимиздандир.

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан жорий йилда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Маҳмудов Ихтиёржон бошчилигида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг барча ходимлари бизнинг партиямиз сафига қабул қилинди. Бу эса партия дастурий мақсадларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда муҳим ҳисобланади.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари тизимида ишловчи раис ва раис ўринбосарларининг барчаси ХДП аъзолари ҳисобланади. Яқингинада маҳалла тизимига янги ишга қабул қилинган 8 нафар маҳалла раиси ўринбосарлари партиямизни танлади. Масалан, Меҳнатобод МФЙ раиси ўринбосари Маҳамадисроилова Нодирахон партия дастурий ғоялари билан танишиб, “Мен ХДП ни танладим” дея, партия ғояларини тарғиб этишда фаол иштирок этишини билдирди.

Ёшларни партия тизимига кенг жалб этиш ҳам бугунги сайлов жараёнларида тарғибот олиб боришнинг энг муҳим омили. Ёшлар агентлигининг бир гуруҳ ходимлари Фаҳриддин Исмоилов, Ҳошимов Темурбек Авазбек ўғли, Имамназарова Зуҳрахон Ҳусанбой қизи, Ҳакимов Илёсбек Игор ўғли, Содиқов Аббосбек Кенжабой ўғли каби ёшлар партиямиз сафига қўшилишди. Туман ташкилий-назорат гурухи раҳбари Аббосбек Набидонов ва мутахассиси Ғаниев Элдорбек Тошкентбой ўғли ҳам ХДПни танладилар.

 

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш