Сафимиздаги фидойилар

 

Фидойи деганимизда кўз ўнгимизда биринчи навбатда ўз ҳузур-ҳаловати, хотиржамлигидан кечиб, бутун борлиғини жамият равнақи, эл-юрт фаровонлигига камарбаста этган инсонлар гавдаланади. Халқ демократик партияси аъзолари орасида шундай заҳматкаш сафдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Улардан бири Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Музаффар Мамаюсуповдир.

Депутат масъул соҳада – “Халқ банки”нинг Мирзо Улуғбек туман бўлими бошқарувчиси лавозимида фаолият кўрсатиш билан бирга ўзининг сайлов ҳудудида депутатлик фаолиятини намунали тарзда олиб бормоқда. Партиядошимизнинг ташаббуси ва бевосита иштироки билан бир ой давомида 10 дан ортиқ хотин-қизларга ҳомийлик ва беғараз ёрдам сифатида тикув машиналари олиб берилди. Улардан тўрт нафари бир вақтлар “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган, саховат ва кўмакка муҳтож бўлган бўлса, ҳозирда ўзларининг меҳнатлари ортидан бекаму кўст рўзғор тебратмоқдалар.

Депутат томонидан туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, тиббий кўрикларда соғлигида муаммоси бор аёллардан 15 нафари даволаниш учун йўлланма билан таъминланиб, соғликларини тиклаганликлари ҳам депутат фаолияти мисолида партия дастурида илгари сурилаётган мақсадларнинг амалий ифодаси бўлди.

Ёшлар муаммолари, уларнинг таълим олиши ва бандлиги ҳам депутатимизнинг доимий эътиборида. Бу ҳақда гап кетганда, “Ёшларга кўмак”, “Ёшлар маънавияти – энг муҳим масала” каби лойиҳалар доирасида ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни таъкидлаш жоиз.

Туман ҳудудида давлат ва маҳаллий дастурларнинг ижро этилиши юзасидан депутатлик назоратининг ўрнатилишида ҳам Музаффар Мамаюсуповнинг алоҳида ўрни бор. Умуман олганда, халқ манфаатлари ҳар нарсадан устун деган ғояни ўзида мужассам этган партиямиз депутатлари давр талабларидан келиб чиққан ҳолда ва сайловчилар манфаатлари йўлида фаолият олиб бормоқдалар.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш