Ислоҳотлар пойдевори ижтимоий ҳимоя бўлиши лозим!

 

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши ва Иштихон туман кенгаши ҳамкорлигида туман маданият ва истироҳат боғида ана шу шиор остида туман зиёлилари билан учрашув ўтказилди.

Туман фаоллари, меҳнат фахрийлари ва мактаб ўқитувчилари қатнашган тадбирда сўзга чиққан ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Мажидхон Усмонов жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди, партиямиз дастурида белгилаб олинаётган асосий ғоялар аҳоли вакилларидан олинганини таъкидлади.

Иштихон туман кенгаши раиси Лола Бўлакова сўзга чиқиб, «Ислоҳотлар пойдевори ижтимоий ҳимоя бўлиши лозим!» шиори остида ўтказилаётган тадбирнинг мақсади ҳақида тушунча берди.

Туманда фаолият кўрсатаётган фаол, тиришқоқ бир гуруҳ  ўқитувчиларга эсдалик совғалари топширилди. Совға олганлар ичида таълим жонкуяри, 67-мактаб ўқитувчиси Нигора Юсупова ҳам бор.

 

Туман маданият бўлими хонандалари томонидан айтилган куй-қўшиқларга ўқитувчиларнинг кайфиятини кўтарди.

Шаҳло Қўзиева,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот котиби

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш