Янги Ғазғон – эътиборимиз марказидаги ҳудуд

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Конимех тумани, Янгиғазғон МФЙда «Эътиборимиз марказидаги ҳудуд» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида ҳудуддаги хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрикка окулист, нервпатолог, лор, УТТ врач ва бошқа мутахассислар иштироки таъминланди. Тор мутахассислар тиббий бригадаси 217 нафар аҳоли, шундан 21 нафари болалар, 19 нафари ўсмирларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Куннинг иккинчи ярмида IV гуруҳга мансуб ётоқдаги беморлар ҳам шифокорлар текширувидан ўтказилди. 17 нафар фуқарода бирламчи касалликлар аниқланди. 17 нафарига туман тиббиёт бирлашмасига, 8 нафар беморга вилоят тиббиёт шифохонасида даволанишга йўлланма берилди.

Шунингдек, ЎзХДП вилоят кенгаши раис ўринбосари Ж. Файзуллаев ва Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати И. Наризовалар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»даги хонадонларга ташриф буюриб улар билан суҳбатлашди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш