Электр таъминоти билан боғлиқ муаммо партия назоратига олинди

 

Журналист Хуршид Далиевнинг телеграм ижтимоий тармоғидаги “Muxbir Daliyev” саҳифасида 2021 йил 17 июль куни эълон қилинган “2015 йилдан бери трансформатор масаласи ечилмайди. Нега?” сарлавҳали мақоласида кўтарилган муаммо Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят ва Андижон тумани кенгашлари ҳамкорлигида ўрганилди.

Андижон туманидаги “Буюк Турон” МФЙ раиси А.Йўлдошев ва аҳоли вакиллари мақолада кўтарилган муаммо уларни бир неча йиллардан буён қийнаб келаётгани, туман электр таъминоти корхонаси раҳбарлари фақат қуруқ ваъдалар беришдан нарига ўтмаётганини билдиришди.

Ҳолатга туман электр таъминоти корхонаси раҳбари С.Ғозиев ҳам муносабат билдириб, аҳолининг эътирози ўринли эканлиги, бироқ янги трансформатор йўқлиги сабабидан ҳозиргача алмаштирилмагани, ушбу масала жорий йил дастурига киритилгани, бу ҳақда маҳалла аҳлини хабардор қилганини маълум қилди. Шунингдек, у йил охиригача кутмасдан, олинадиган янги трансформаторлардан бирини “Буюк Турон” маҳалласидаги эски трансформатор ўрнига алмаштириб беришини маълум қилди.

Муаммо тўлиқ ҳал этилгунича партия фаоллари назоратида бўлади.

 

Отабек Ҳасанов,

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раисининг ўринбосари

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш