Партиянинг янги рамзи таклиф этилди

 

Партия Марказий Кенгаши Мафкура ва маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Малика Рашидова ХДП Ишчи гуруҳининг партияни ребрендинг қилиш, сиёсий брендини яратиш, логотипини янгилаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.

Бунда Янги Ўзбекистонда сиёсий жараёнларда катта янгиланишлар, ўзгаришлар рўй бераётгани, хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятида ҳам жуда кўп ижобий ўзгаришлар юз бергани, мазкур ўзгариш ва янгиланишлар партиянинг замон билан хамнафас бўлишини, ўз сиёсий фаолиятида ребрендинг сиёсатини амалга оширишни тақозо қилгани, ребрендинг сиёсатини амалга ошириш жараёнида нафақат партия фаолияти, балки дастурий ҳужжатлари, кўп йиллик рамзини ўзгартириш, янги логотипи таклиф этилаётгани таъкидланди.

Мажлис иштирокчиларга тақдим этилган партиянинг янги логотип параллелограмм шаклида бўлиб, бинафшаранг фонда акс эттирилган, марказида “XDP” деган сўз оқ рангда ёзилган. Рамзнинг чап юқори қисмида лотин харфларда “O‘zbekiston” ёзуви, рамзнинг ўнг остки қисмида “Xalq demokratik partiyasi” ёзуви – бинафша рангда, оқ фонда тасвирланган.

Рамздаги бинафша ранг – меҳр-оқибат, саховатлилик рамзи бўлиб, етакчилар, лидерлар ранги ҳисобланади. Ушбу ранг партия ўз электорати вакиллари манфаатини ҳимоя қилишга, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришга ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканлигига ишорадир.

Бинафша ранг кўк ва қизил рангларнинг ўзаро уйғунлашган шакли ҳисобланади. Ушбу рангни танлашда амалдаги кўк рангнинг ғоявий элементларига содиқ қолинди. Қизил ранг эса, социал-демократиянинг намунасидир. Оқ ранг – мамлакатимизда тинч ва осуда ҳаёт ҳукм сураётганлигини билдириб, ижтимоий бирдамлик, анъаналарга содиқлик, поклик ва эзгуликни ифодалайди.

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш