ХДП депутати аралашуви билан муаммога ечим топилди

 

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби кўрсатилган мурожаати ҳисобланади. Депутатлар сайловчилар билан мулоқотлардан сўнг аниқланган муаммолар бўйича бир неча маротаба депутатлик сўрови юборишларига тўғри келади. Лекин ҳамма ташкилот ёки мутассаддилар сўровга аниқ ва тегишли жавобни қайтармайди. «Давлат дастурига киритилган» ёки «ўрганиб чиқамиз» каби важлардан у ёғига ўта олишмайди, баъзан. Ҳамма ҳам бундай йўл тутмайди. Раҳбарлар орасида муаммога ечим топишга уринадиганлар топилади.

Гап шундаки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов жорий йилнинг 1-3 февраль куни 29-Жилвон сайлов округи ҳудудида сайловчилар билан учрашув ўтказганди. Учрашувлар давомида Пешку туманининг “Хўлбор”, “Дўстлик”, “Қорақалпоқ” МФЙ аҳолиси томонидан бугунги кунда жойларда электр энергияси билан боғлиқ бир қатор масалалар кўтарилди. Ушбу ҳудудларда истеъмолчилар сони ортиб бораётгани сабабли транформаторлар ва ҳаво линиялари меъёридан ортиқ юкламада ишлаётганлиги, бу эса аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига белгиланган нормада электр қуввати етказиб беришда кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганлиги маълум қилинди. Сайловчилар мазкур муаммоларни бартараф этишда Бухоро вилояти, Пешку туманидаги “Хўлбор” МФЙ Хўлбор қишлоғи, “Дўстлик” МФЙ Қўрғон қишлоғи, “Қорақалпоқ” МФЙ Арбобхожи қишлоқларида биттадан қўшимча янги трансформаторлар ўрнатилишида амалий берилишини сўраб депутатга мурожаат қиладилар.

Шулардан келиб чиқиб ва ўз ваколати доирасида фракциямиз аъзоси Ш. Раҳмонов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси У. М. Мустафоевга муаммо ечими юзасидан депутатлик сўрови билан мурожаат қилган эди. Масала ечими ўзини кўп куттирмади. Бошқарув раиси У. Мустафоевнинг депутатлик сўровига йўллаган жавоб хатидан маълум бўлишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Пешку тумани, Хўлбор қишлоғидаги аҳвол атрофлича ўрганилди. Ҳудудда янги трансформатор пункти қурилди. Кабель ва симлар тортилди. Ушбу трансформатор пунктидаги юкламалар фазалараро тенг тақсимланиб, электр таъминоти яхшиланди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш