Партиямиз фаоли МДҲ давлатлари ёш олимлари ўртасида ўтказилган халқаро танловда биринчи ўринни эгаллади

 

Шаҳзодбек Етмишбоев 2000 йил 6 мартда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида таҳсил олмоқда.

Шаҳзодбек университетнинг Фарғона филиали бошланғич ташкилотининг иқтидорли ва истеъдодли талабаларини ўз сафига бирлаштирган “TATU LIDERLAR” жамоаси ташкилотчиси ҳисобланади. У аъло баҳоларга ўқиш, жамоат ишларида фаол қатнашиш билан бирга, турли танлов ва мусобақаларда ҳам иштирок этиб келмоқда. Жумладан, "Yil talabasi-2020" кўрик-танловининг "Yilning eng tashabbuskor talabasi" йўналишида билим ва маҳоратини намойиш этиб, танловнинг университет босқичида 1-ўринни қўлга киритди.

Қаҳрамонимиз кўплаб лойиҳа, стартапларнинг муаллифи ҳисобланади. Шунинг билан бирга, унинг 30 га яқин илмий, илмий-услубий мақолалари мамлакат ва хорижий нашрларда, халқаро анжуман ва конференциялар тўпламларида чоп этилган. Юздан зиёд форум ва конференцияларда қилган чиқишлари алоҳида эътироф этилган.

Жорий йил ҳам Шаҳзодбек учун қувончли бўлди. У Нур-Султон (Қозоғистон) шаҳрида МДҲ мамлакатлари илмий ва ўқув муассасалари ўртасида ўтказилган “Энг яхши ёш олим-2021” танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

Партиямиз аъзоси ва фаоли Шаҳзодбек Етмишбоевни ушбу муваффақият билан қизғин табриклаб, ўқиш ва илмий фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

 

Мунира Исамова,

ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектор мудири.

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш