Давлат раҳбари томонидан устувор йўналишларни назорат қилинадиган давлат бошқаруви органларини сиёсий партияларнинг мақсад ва дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаб олиш, партияларнинг фракциялари ва депутатлик гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш белгилаб берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини олиб боришни йўлга қўйиш мақсадида ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсадларини амалга оширишнинг асосий тамойили ҳисобланган бу умуммиллий ҳаракатни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўзининг барча даражадаги партия ташкилотлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси камбағал ва ишсизларни, айниқса, аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллиги ва касбий тайёргарлигини ошириш ишларида иштирок этмоқда.
Мисол учун, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммолари бўйича «Темир дафтар»га, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш ва уларнинг фаровонлигини ошириш амалга оширилаётган ишлар шаффолигини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари махаллий Кенгашлар сессияларида Тошкент шаҳар, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш бўйича партия гуруҳлари томонидан 56 маротаба ташаббус билан чиқилди.
Хусусан, халқ депутатлари Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Тошлоқ, Бешариқ, Учкўприк туман Кенгашлари сессияларига ЎзХДП депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан ушбу масалалар киритилган. Халқ депутатлари Фарғона, Риштон, Фурқат туман Кенгашларининг доимий комиссиялари “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш мақсадида ўрганишлар олиб боришди.
Туман ва шаҳар кенгаши қарорларига асосан Бешариқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 99 нафар ёшга 2 млрд. 602 млн. сўм имтиёзли кредитлар берилган. Шунингдек, 107 нафар “Темир дафтари” “Аёллар дафтари”га фуқароларга тадбиркорлик қилиш учун 5 млрд. 270 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган. Тошлоқ туманида эса 200 нафар ана шундай фуқароларга 161 млн. сўм миқдоридаги паррандалар тарқатилган. Ўзбекистон туманида “Темир дафтар” рўйхатида турувчи 120 оилага 55 млн. 560 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.
Партиянинг барча даражадаги ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари «Темир дафтар»ни, «Аёллар дафтари»ни ва «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вазирликни тегишли бўлимлари билан ҳамкорликда 167 та асосли таклифлар ишлаб чиқилди ва сессия кун тартибига киритилди. Жумладан, Халқ депутатлари Беруний, Қўнғирот, Қонликўл, Чимбой туман ва Нукус шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан ҳокимлар ва сектор раҳбарларининг ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ташаббуси билан чиқишди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ўтган давр мобайнида халқ депутатлар махаллий Кенгашлари қарорига биноан "Темир дафтари"га киритилган 5107 та оилага 5 млрд. 107 млн. сўм миқдорида ёрдамлар кўрсатилган. Шунингдек, меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш бўйича 173 та оилага 321млн. сўм миқдорида ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, 2376 та оилага 2 млрд. 716 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам, 1992 та оилага 1 млрд. 951млн. сўм миқдорида соғлиғини тиклаш учун, 451та оилага 99 млн. сўмлик кундалик истеъмол товарлари учун ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳокимлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисоботлари эшитилиб, улар фаолиятига баҳо берилиб борилмоқда. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари томонидан маҳаллабай «йўл хариталари» ишлаб чиқилди ва унинг ижроси партия гуруҳи, доимий комиссияларда кўриб борилмоқда.
Партиянинг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари ҳамкорлигида ҳар ойда сайёр қабуллар ташкил этилиб борилмоқда. Партиянинг Жамоатчилик қабулхоналарига ўтган 6 ойда 6997 та мурожаатлар келиб тушган, шулардан 5269 таси ижобий ҳал этилган, 1234таси депутатлик назоратига олинган.
Бунда ҳар бир туманда деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган кам таъминланган аҳоли рўйхатини шакллантирилди. Барча маҳаллаларда ҳар ойда бўлиб, фуқаролардан “Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш”, “Депутат маҳаллада” номли лойиҳалари доирасида ҳар бир маҳалладаги кам таъминланган, давлат томонидан алоҳида қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламларининг рўйхатини аниқланиб, маҳаллаларда ҳар ҳафтада мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида мулоқотлар ташкил этилди, ҳомийларни жалб этган ҳолда улар билан очиқ мулоқот ўтказилиб борилмоқда.
Учрашувларда жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилмоқда. Шу мақсадда камбағал оилаларга ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинларни экишда ушбу ерларни устувор равишда камбағал оилаларга бириктириб бериш амалиётини шаффофлигини таъминлаш, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг кам таъминланган аҳоли қатламига давлат буюджетидан ажратиладиган моддий ёрдам пулларини қонун ва ҳаёт талаб этадиган даражада олишга фақат қонунан ҳақли бўлган фуқарога ёки оилаларга тайинланишини назоратга олиниб борилмоқда.
Бу мақсадда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан қатъий депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
Ички миграцияни эркинлаштириш, камбағалликни камайтириш, аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оширилиб борилмоқда.
Жумладан, меҳнат муҳожирлари мавсум тугагач уйига қайтиб келгач, ўша уй хўжаликларида даромадлар пасайиши ва камбағаллик даражасига тушиб қолишини олдини олиш, ўзини-ўзи бандлигини таъминлашни рағбатлантириш мақсадида, шахсий томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ва уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ва қишлоқ аҳолисининг даромади ва турмуш даражасини яхшилаш борасида ишларни ташкил этишда депутатларимиз ташаббус кўрсатиб бормоқдалар.
Бундай чоралар орқали одамларимизда тадбиркор бўлишга иштиёқ ва ишонч ортиб, улар кўпроқ даромад олишга интилмоқдалар.
Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш жараёнларига давлат эътибори юксалганлигини бугунги кунда бутун дунё эътироф этмоқда. Бу йўналишдаги ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида халқ дeпутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, барча бўғиндаги ижро этувчи тузилмаларнинг минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир амалий вазифаларни ҳал этиш ишига депутатлик гуруҳлари таъсирини ошириш талаб этилади.
Мазкур вазифаларни ҳаётга татбиқ қилиш учун бошқарув идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда маҳалланинг вазифаларини кенгайтириб бориш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, ижтимоий йўналтирилган дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлардан жамоатчиликни кенг xабардор қилиш мақсадида давлат органларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари билан мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлаш талаб этилади.
Бу эса ўз навбатида олдимизга қўйилган мақсадларга эришишга замин яратади. Партиянинг маҳаллий ташкилотлари ва маҳаллий Кенгашлардаги Ўзбекистон ХДП партия гуруҳлари оилавий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорларнинг имкониятларини аниқлаш ва ўз лойиҳаларига эга бўлган камбағал оила вакилларини бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича қўшма фаолиятини жонлантириш, бу фаолиятга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тижорат банклари, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаларини кенг жалб этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Аҳолининг туман, шаҳарларда олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатидан ва уларни ўйлантираётган масалалардан келиб чиқиб, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида депутатлар томонидан тегишли маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда аниқ ижтимоий ҳимоя усуллари жорий этилиб борилмоқда.
Бу эса ўз навбатида туман, шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маҳаллий дастури ижросини таъминлаш ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга минтақаларда камбағалликни камайишига ўзини сезиларли даражадаги мевасини беради.
Боймурод Юсупов,
ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи