ХДП депутатлари доимий комиссияга масала киритди

Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари Очил Қодиров “Шаршарбоғот” ва “Мустақиллик” МФЙ аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш масаласини ўрганиб, уни доимий комиссия муҳокамасига киритиш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббус ЎзХДП депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди ва масала Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа коммунал хўжалик аҳолига хизмат кўрсатиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.

Доимий комиссия йиғилишида масала кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Яккабоғ туман ‘‘Сувоқова” корхонаси раҳбари А.Туроповга мазкур йўналишдаги ишларнинг хато ва камчиликларини бартараф этиш вазифаси топширилди. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш доимий комиссия раиси О.Қодиров зиммасига юклатилди.

Белгиланган режа асосида ишлар якуниг етказилса, “Шаршарбоғот” ва “Мустақиллик” МФЙ аҳолиси ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Бунинг учун 1914,8 млн. сўмлик 5,7 км. қувур тортилиб, 2 дона насос, 2 дона сувни зарарсизлантириш қурилмаси ўрнатилади. Шунингдек, 2 та 200 метр куб резервуар қуриш, 1 дона 160 квА трансформатор ўрнатиш, 1 дона 3x5 сувни зарарсизлантириш қурилмасини сақлаш учун бино қуриш ҳам кўзда тутилган.

 

← Рўйхатга қайтиш