Депутатлар тарғиботчилар билан учрашди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес депутатлари З.Абдуллаева ҳамда С.Гичгелдиевалар иштирокида Тўрткўл туман маданият саройида "Тарғибот гуруҳи" аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда гуруҳ аъзоларининг маҳаллаларда олиб бораётган ишлари, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар муаммосига қаратилаётган эътибор муҳокама қилинди. Бу борадаги муаммоларни тумандаги “Оқбошли” ОФЙ ва “Ўзбекистон” МФЙлари мисолида жойига бориб ўрганишга қарор қилинди.
Тадбир доирасида яқинда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишлар тўғрисида маълумотлар берилиб, уларнинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
ЎзХДП Тўрткўл туман кенгаши