Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Сайлов кодексининг 63-моддасига мувофиқ, 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга рухсат сўраб мурожаат қилди.
Партиянинг ваколатли вакили Улуғбек Вафоев томонидан Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томондан имзоланган ариза, Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Халқ демократик партияси рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши IV пленумининг 2021 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисида”ги қарори ва бўлажак номзоднинг маълумотномасини топширди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати