Қишлоқ аёллари учун семинар-тренинг ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ўтказилаётган “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида хотин-қизларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи, иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, лойиҳа доирасида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати, "Аёллар қаноти" республика бошқаруви аъзоси Гулчеҳра Жўраева ташаббуси билан Учкўприк туманидаги “Катта Кенагас”, “Машад”, ”Бегмурод” ва “Чоррбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар учун малакали психологлар иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Машғулот давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ҳуқуқий ҳамда психологик маслаҳатлар берилди, уларнинг мурожаатлари тингланди.

Психологлар хотин-қизлар билан ўтказган суҳбатларда муаммоли вазиятлардан чиқиш, унга ечим топиши, оилада соғлом муҳитни шакллантириш ва бошқа мавзулар юзасидан самимий суҳбатлашди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

 

Мунирахон Исомова,

ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш