Ижтимоий тармоқларда "QALAMPIR.UZ" мухбири Феруза Нажмиддиновага қилинган туҳмат кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу қабиҳ иш барча томонидан қораланмоқда.
Бугун жамиятимизда аёлнинг мавқеи ошиб бормоқда, улар турли соҳаларда матонат билан, ҳаллолик билан фаолият юритишмоқда. Ҳа, айнан ҳаллоллик билан фаолият юритиши ҳаммага ҳам ёқавермайди. Тафсилотни келтириб ўтирмайман, менининг қалбимни ларзага солаётган хавотир билан ўртоқлашмоқчиман. Бу ҳам бўлса бу туҳмат ўз кўринишини ўзгартириб, эл юрт фаровонлиги учун хизмат қилаётган бошқа опа-сингилларимиз ҳаётига кириб бормаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Негаки, жамиятда амалдаги қонун-қоидаларни писанд этмаган кимсаларга "кўзингга қара" деган киши ёқмайди. Ачинарлиси, уларни қўллаб-қувватлаб турган баъзи амалдор танишларининг борлигидир.
Бу туҳмат тошига нишон бўлган журналист, унинг оиласи, фарзандлари қай аҳволга тушганлиги аён. Лекин қалбимдан ўтаётгани шуки, ҳақиқатни қалбига тўғ қилиб қадаган бошқа бир журналист қаламини четга суриб қўймасин, бу касбни танламоқчи бўлган қайсидир ёш фикридан қайтиб қўймасин. Ахир доимо яхшилик ғалаба қозониши, эзгулик занжири узилмаслиги керак. Биз туҳматчиларнинг жазоланиши тарафдоримиз!
Гулшан ШЕРМАТОВА,
“Аёллар қаноти” Марказий бошқарув аъзоси.