Депутат ташаббуси: дастур доирасида бир оиланинг кўнгли обод бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг 2021 йил 14 апрелдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали директори, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Кочкаров томонидан Данғара тумани “Таптиқсарой” Маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлаш бўйича Штаб ташкил этилган.

Таптиқсарой МФЙда ички йўлларни ва аҳоли хонадонларини ободонлаштириш, қурилиш-монтаж ишлари, уйларнинг том қисмларини таъмирлаш, бўёқлаш ишлари бажарилмоқда. Маҳаллалар ҳудудидаги дарахтлар оқланиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Таптиқсарой МФЙнинг “Темир дафтар”га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаролари Г.Эргашева ва А.Жўраев хонадонларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, Г.Эргашева хонадонида 300 кв метр девор қисмларида таъмирлаш ҳамда янги 22 метр бетон девор ўрнатиш, А.Жўраев хонадонида 400 кв метр девор қисмлари таъмирлаш ҳамда 20 метр бетон девор ўрнатиш ишлари бажарилди. “Аёллар дафтари”да турувчи фуқаро Солиева Дилдора уйини атрофини ўраш учун деворга 60 метр узунликда девор қурилди ҳамда ҳозирги кунда хаммом, хожатхона, ошхона қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Г.Эргашеванинг хонадонида ҳомийлик асосида янгидан 4 хонали уй-жой қуриб берилди. Пирматованинг уйида девор ишлари бажарилиб уй-жойига ранг берилди. А. Турғуновга 3 хонали уй-жой қуриш учун 20 минг дона хом ғишт берилди, ҳозирги кунда уйнинг девор қисми тўлиқ қуриб битказилди.

Таптиқсарой МФЙда яшовчи ижтимоий кўмакка мухтож оилалардан Г.Эргашева ва М.Турсунбоеваларга эсталик совғалар, жумладан, тадбиркорлик билан шуғулланиланишлари учун ҳар бирларига бир донадан тикув машиналари ва уларнинг фарзандларига велосипедлар совға қилиниб, уларнинг холидан хабар олинди. Амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, Данғара тумани “Катта Аравон” МФЙда истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро Д.Нурматова ҳамда “Урганжи” МФЙда истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаро М.Холмирзаеваларга халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали директори, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Кочкаров хомийлигида замонавий тикув машиналари топширилди.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаро М.Холмирзаевага тикув машинаси тўйолди совғаси бўлиб, ўз қизиқиш ва истакларидан келиб чиқиб, тикувчиликка бўлган меҳрини қўллаб-қувватлашдаги ёшларга оид давлат сиёсатининг бир амалий ифодаси бўлди.

Таптиқсарой МФЙда яшовчи Гулмира Эргашева 3 фарзанднинг онаси. Оиланинг ёлғиз боқувчи бўлган Гулмирахонга дастлаб камбағалчиликдан чиқариш лойиҳаси доирасида мустақил тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун тикув машинаси берилган, ҳолидан доимий хабар олиб турилган эди.

Эндиликда, мазкур оила бахт-у саодати йўлида катта қадамлар ташланди. Ўзбекистон ХДП фаоли, депутат У.Кочкаров Гулмирахонга биратўла янги уй қуриб берди. Қисқа фурсатда замонавий иморат қад кўтарди. Нафақат уй қуриб берилди, шу қаторида оилани батамом оёққа қўйиш учун барча чоралар кўрилди. Г.Эргашева фарзандларига велосипед совға қилинди, томорқасига мўъжазгина иссиқхона қуриб берилди.

 

Шохрух Ўктамов,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари,

Ёшлар парламенти аъзоси.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш